14:02 | 03.04.24

                       

Туркиянинг 2 шаҳри Халқаро Сокин шаҳарлар тармоғига қўшилди

Шаҳарлар Cittaslow Туркия тармоғига қўшилиши учун ҳаво сифати, канализация тизимлари, саводхонлик даражаси ва шаҳар режалаштириш динамикаси каби 72 та турли соҳаларда текширувдан ўтди.

Туркиянинг Ғарбий Қораденгиз минтақасидаги икки кичик шаҳарча Сафранболу ва Дадай Халқаро Сокин шаҳарлар тармоғига (Cittaslow) қўшилди.

23 март куни Белгиянинг Дамме шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Cittaslow мувофиқлаштириш қўмитаси йиғилишида шаҳарлар Cittaslow тармоғига киритилди. Туманларнинг тармоқда рўйхатга олиниши билан Туркиянинг Cittaslow шаҳарлари сони 25 тага етти.

Сафранболу ва Дадай Cittaslow Туркия тармоғига қўшилиши учун ҳаво сифати, канализация тизимлари, саводхонлик даражаси ва шаҳар режалаштириш динамикаси каби 72 та турли соҳаларда текширувдан ўтган ва ушбу шаҳарлар тинч ҳаёт тарзи, сақланиб қолган табиий гўзаллиги ва ажойиб меъморий тузилиши билан ажралиб туради.

Сафранболуда икки мингга яқин асл туркуйлари сақланиб қолган ва барқарор маданий меросга қизиққан ҳар бир киши ташриф буюришишарт бўлган ушбу манзил энди ҳам ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига ҳам Cittaslow тармоғига киритилган ягона ҳудуддир. Дадай ўзининг қўлтегмаган табиий ландшафтлари ва анъанавий турк меҳмондўстлиги билан машҳур бўлиб, ўзининг ташриф буюрувчиларга сокин дам олиш муҳитини таклиф этади.

Сафранболу: Ажойиб барқарор маданиймерос

Сафранболу Ғарбий Қораденгиз минтақасидаги Карабук вилоятининг экотуризм зонасида жойлашган яширин марварид бўлиб, ўзига хосқизиқарли кўчалари ва олис тарихни эслатувчиқадимий уйларга эга. Қадимда Папҳлагониа номи билан машҳур бўлган шаҳарнинг ҳозирги номи Сафранболу ушбу ҳудудда етиштириб келинаётган нодир заъфарон ўсимлиги номи билан аталган. ГомернингИлиададостонида тилга олинган Сафранболу хетлардан форсларга, римликлардан усмонлиларга қадар кўплаб цивилизацияларнинг ватани бўлган.

Тумандаги Усмонли меъморчилигининг ажойиб намуналарини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шаҳардаги икки минг классик Усмонли уйлари Турк халқ меъморчилигининг энг ёрқин ва барқарор намуналаридан биридир. 18, 19 ва 20 аср бошларига оид ушбу Сафранболу уйлари ёғоч, тош ўрнатишнинг ўзаро уйғун таъсирини тақдим этади. Ушбу хонадонлар қуёш ва қўшни уйларнингкўринишини тўсиб қўймайдиган жойлашуви билан эътиборни тортади. Сафранболу уйларидан ташқари, ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари орасида Ипак йўлида қурилган кўп сонли карвонсаройлардан бири бўлган Жинжи карвонсаройи ва турк ҳаммоми маданиятининг бетакрор ёрқин намунаси бўлган Жинжи Ҳаммоми каби эски шаҳар тузилишини ифодаловчи бошқа жойларни ҳам кўриш мумкин. Ҳовлисида ажойиб қуёш соатига эга Маҳмуд Кўпрулу пошо масжиди ва ва бутунлай кесма тошдан қурилган ва усмонлитош ўймакорлигининг энг яхши намунаси сифатидақабул қилинган Иззат пошо масжиди мавжуд. Туманда кўриш керак бўлган жойлардан бири ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатигакиритилган Турк қаҳваси музейи бўлиб, унда туркқаҳваси ва кофе тарихи намойиш этилади.

Дадай: Маҳаллий ва тарихий жозиба

Дадай Кастамону марказидан 29 километр узоқликда жойлашган бўлиб, ўз саёҳатчиларини кундалик ҳаёт ве табиатнинг майин ритми уйғунлашган вақтларда саёҳат қилишга чорлайди. Дадайнинг жозибаси унинг гўзал текис манзаралари, жўшқин маҳаллий руҳи ва сақланиб қолган меъморий меросидадир.

Каскилидан хетитларга, римликлардан салжуқийларга қадар кўплаб цивилизацияларнинг ватани бўлган Дадай, Султон Маҳмуд II даврида Усмонли ерларига қўшилди. Меҳмонлар Дадайнинг мафтункор кўчаларида сайр қилар экан, уларни шаҳарнинг чуқур илдиз отган тарихи ва маданий меросини акс эттирувчи манзаралар симфонияси кутиб олади. Дадайнинг усмонлилар давридаги мураккаб ёғоч буюмлар билан безатилган турли уйларидан тортиб, маҳаллий лаззатларга бойбозорларигача бўлган ҳар бир бурчаги ўтмиш даврларга назар ташлаш имкониятини тақдим этади.

Дадай ўзининг меъморий мўъжизаларидан ташқари, очиқ ҳаво ишқибозлари ва табиатни севувчилар учун бамисоли жаннатдир. Баллитоғнинг сокин табиий гўзалликлари орасидасайр қилиб, гўзал Юмуртажи ва Тошчилар кўлмаклари ва Тошли байир Сталактит ғорлариниўрганар экан, Дадайга ташриф буюрувчилар, албатта, табиат қучоғида таскин топадилар. Бундан ташқари, Дадай усмонлилар даврида муҳимотчилик маркази эди. Бугунги кунда Дадайга ташриф буюрувчилар от фермаларида қолишлари, чавандозлик сабоқларини олишлари ва ўзига хос табиатида от сафарига чиқишлари мумкин.

Cittaslow ҳаракати глобаллашув шаҳар ҳаётинибир хиллаштириб, унинг ўзига хослигини йўққилмоқда деган хавотирларга жавобан пайдо бўлди. Cittaslow шаҳарларида ҳаёт тинч, осуда вамаҳаллий ошхона, меъморчилик, анъаналар ватарих яхши сақланиб қолган.  

Cittaslow тармоғи бой маданий мероси билантанилган Туркиянинг етти ҳудуди бўйлаб йигирмабир вилоят ва йигирма беш туманини қамраб олади. Cittaslow Туркия тармоғи 2009 йилда ИзмирнингСефериҳисар тумани Cиттаслоw тармоғигақўшилганида ташкил этилган ва янги шаҳарларқўшилиши билан астасекин кенгайиб бормоқда.

Туркиянинг йигирма бешта Cиттаслоw шаҳарлари: Дадай, Сафранболу, Финике, Аҳлат, Акяка, Арапгир, Эğирдир, Фоча, Гўкчаада, Герзе, Гойнук, Гудул, Ҳалфети, Изник, Кемалие, Кўйжеғиз, Мудурну, Пайшанба, Шаркой, Шавшат, Сефериҳисар, Узундере, Визе, Ялвач ва Енипазар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: