23:04 | 07.11.23 1750

Украина ҳарбий раҳбарларидан бири ўзининг туғилган кунида портлаб кетди — фото

Берилган совғалар орасида гранаталар бўлган. Уларни ўғлига кўрсатиш жараёнида тўсатдан отилиб кетган ва у ҳалок бўлган.

Хорижий манбаларнинг ёзишича, Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг ёрдамчиси Гэннадий Частяков Киев вилоятининг Чайки қишлоғида граната портлаши оқибатида ҳалок бўлган. Қўмондоннинг ўзи ҳам ёрдамчисининг ўлимини тасдиқлаган.

Фото: The Week

«Бугун яқин дўстим, майор Геннадий Частяков ўзининг туғилган куни арафасида вафот этди. Унга берилган совғалардан биридаги номаълум портловчи қурилма ишга тушган. Геннадийнинг аёли ва тўрт нафар боласи бор. Оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман» деган бош қўмондон Залужний.

Фото: Валерий Залужний, Украина қуролли кучлари бош қўмондони

Олиб борилган суриштирув пайтида, мамлакат ички ишлар вазирлиги вакили бу ҳолатни қўмондон ўринбосарининг қуролга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли содир бўлганини айтган. Яъни, полиция уйни текшириш мобайнида бешта бузилмаган граната топиб олган. Марҳумнинг аёли ҳуқуқ-тартибот идораларига эрининг қўлида портлаган граната у уйга олиб келган совға қутисида бўлганини айтган. Уни очиш вақтида эса портлаш содир бўлган.

Фото: Гэннадий Частяков

Хабарда айтилишича, унинг ўғли ҳам юзидан жароҳат олган. Чунки, марҳум гранаталардан бирини олиб, ёнида турган ўғлига уни қандай ишга туширишни кўрсата бошлаган.

Ҳолат бўйича Украина Ички ишлар вазири Игор Клименко воқеа тафсилотларини маълум қилган. Вазирга кўра, шу йилнинг 6 ноябр куни туғилган кунини нишонлаш вақтида Частяков ҳамкасбларининг совғаларини олиб, уйига қайтган ва уларни қариндошларига кўрсата бошлаган.

«Частяков ичида гранаталар солинган совға қутисини чиқариб, ўқ-дорилардан бирини ўғлига намойиш этган. Бу Ғарб услубидаги янги гранаталар эди. Аввал ўғли қўлига қуролни олиб, унинг ҳалқасини бурай бошлаган. Шундан сўнг, аскар боланинг қўлидан гранатани олиб, ҳалқани тортиб юборган ва оқибатда фожиа содир бўлган» дея изоҳ берилган вазирлик маълумотномасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Кремлга қарши россиялик фуқаролардан иборат баталон тузганди. Бундан ташқари, Украина қўшинлари Андреевкани эгаллагани ҳақида хабар берилганди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1259
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 554
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 833
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 864
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1535
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 717