9:59 | 30.01.23

                       

Украина армияси Россия билан урушдаги стратегиясини ўзгартириш мумкин

Россия фронт чизиғи бўйлаб мудофаа позицияларини мустаҳкамлаётгани сабаб, Украинага танклар етказиб бериш урушни ўзгартириши мумкин

The New York times нашрига кўра, АҚШнинг ҳарбий экспертлари Украина Қуролли кучларига Америка армиясининг стратегиясига ўтишни таклиф қилган бўлиши мумкин. Ҳарбий можаронинг биринчи йилида томонлар асосий эътиборни артиллерия қуроллари ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи зирҳли жанговар машиналарга қаратади. Урушнинг кейинги босқичида Украина Қуролли кучлари АҚШ армиясининг асосий услуби ҳисобланган — пиёдалар, танклар ва артиллерия билан биргаликда ҳужум қилиб, мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, Россия қўшинларининг мустаҳкамланган позицияларини нишонга олишга уруниб кўриши мумкин.

Фото: РИА Новости

Шунингдек, экспертлар ҳозир танклар етказиб беришга катта эътибор қаратилишига қарамай, яқин келажакда енгил зирҳли техника ҳамда артиллерия қуроллари Ғарб мамлакатларининг Украинага етказиб берадиган ҳарбий ёрдамининг асоси бўлиб қолади деган фикрда.

Аввалроқ АҚШ расмийлари Россия қўшинлари фронт чизиғи бўйлаб мудофаа позицияларида қайта гуруҳланаётганлиги сабабли Украинага танклар етказиб беришни урушнинг муҳим қисми деб атаганди.

АҚШ Украина армиясига 109 та Bradley пиёда жанговар машинасини юборишни режалаштираётгани, Европа давлатлари эса Германиянинг Leopard 2 танклари билан биргаликда учта қўшимча батальонни бирлаштириши мумкин бўлган катта миқдордаги артиллерия қуролларини Киевга ўтказиши кутилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: