17:46 | 25.10.23

                       

Украина Кремлга қарши россиялик фуқаролардан иборат батальон тузди

Мамлакат Путинга қарши жанг қилиш ва уни мағлуб этиш истагида бўлган россияликларни унга жалб қилмоқда.

Bloomberg нашри маълумотларига кўра, Украина ҳарбийлари Россия президенти Владимир Путиннинг украиналиклар ҳудудига қилаётган босқинига қарши курашмоқчи бўлган Россия фуқароларидан иборат батальон тузган.

Фото: Getty Images

Ушбу батальон «Сибир баталони» деб номланган. Унинг аъзолари Киев ташқарисида олиб борилаётган ҳарбий машғулотларда иштирок этган.

Маълумот учун, «Сибир батальони» ўнлаб россияликлар ва Россиядаги этник озчилик вакилларини бирлаштирган. Улар Украина армиясига қўшилиш истаги туфайли учинчи давлатлар орқали у ерга етиб борган.

Батальон ўқув лагери расмийларига кўра, Украинани қўллаб-қувватлаганини эълон қилган «Россия Озодлиги» легиони каби кўнгилли гуруҳлардан фарқли ўлароқ, аскарлар оддий Украина армияси таркибига киради ва тез орада жангга жўнатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шарқий Украина ҳудудида кураш олиб бораётган Украина ҳарбий кучлари Бахмут жанубида жойлашган Андреевка ҳудудини эгаллаб олгани ва у ерда Украина байроғи кўтарилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: