12:36 | 27.11.23

                       

«Украина Россияни енга олмайди» — Виктор Орбан

Венгрия бош вазирига кўра, Ғарб мамлакатлари Россия-Украина можаросини ҳал қилишнинг нотўғри усулини танлаган.

Хориж манбаларининг ёзишича, Венгрия бош вазири Виктор Орбан яна бир бор Украина Россияни жанг майдонида мағлуб эта олмаслигини айтган. Орбан ҳукуматининг расмий вакили Золтан Ковач эса ўзининг Х ижтимоий тармоғида бош вазирнинг нима демоқчи эканлигини ёзиб қолдирган.

Бош вазир шунингдек, икки мамлакат можароларини ҳал қилиш учун Ғарб давлатларининг нотўғри йўлдан бораётгани, Ғарбнинг ушбу урушдаги стратегияси дастлаб Украина жанг майдонида жанг қилиши ва ғалаба қозониши, Россия эса мағлубиятга учраши, шундан сўнг Москвада музокаралар олиб борилиши мумкинлигини айтиб ўтган.

«Бу Ғарбнинг стратегияси эди. Ғарб молиялаштиради, украиналиклар эса жанг қилишади. Оқибатда қурбон ҳам бўлишади. Украиналиклар жанг майдонида ғалаба қозона олмаслиги аниқ. Чунки можаро ечим топиши учун вазият олдингидек эмас. Россия ютқазмайди. Москвада сиёсий ўзгаришлар бўлмайди. Бу ҳақиқат», – дея хулоса қилган Орбан.

Кровачга кўра, Орбан Россиянинг Украинага нисбатан ҳаракатларини ҳам қоралаб ўтган.

Маълумот учун, Виктор Орбан Путиннинг Европадаги энг яқин иттифоқчиси ҳисобланади. 2022 йил июл ойида у Ғарбнинг Россияга қарши стратегиясининг муваффақиятсиз кечганини айтиб, АҚШ ва Россияни Украинадаги урушни тугатиш музокаралар ўтказишга чақирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: