15:00 | 28.01.23

                       

UzAuto Қирғизистонда автомобиль ва тижорат техникаларини ишлаб чиқаради

Лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес форумида UzAuto қирғизистонлик ҳамкорлар билан биргаликда тижорат техникалари ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳақида маълум қилинди.

Лойиҳа Қирғизистонда автомобиль ва тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги битим доирасида амалга оширилади. Қирғизистонда автомобилсозлик саноатини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ўзаро қизиқиш, шунингдек, UzAuto компаниясининг Қозоғистон ва Озарбайжонда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги ижобий тажрибасини эътиборга олган ҳолда, «Ўзавтосаноат» ва «ДТ Теchnik» МЧЖ вакиллари Қирғизистоннинг Чуй вилоятида автомобиль ва тижорат техникаларини СКД (йирик ҳажмда йиғиш) усулида ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишади», — дейилади компания хабарида.

Лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилмоқда. СКД (йирик ҳажмда йиғиш) усулида ва кичик ҳажмда ишлаб чиқаришни, шу билан бирга автокомпонентлар индустриясини ташкиллаштиришни ўз ичига олади.

Фото: UzAuto

Томонлар давлатлараро савдо алоқаларини, автомобилсозлик саноатини ривожлантириш ва кенгайтиришда умумий манфаат ҳамда мақсадларга эга. Айни дамда «Ўзавтосаноат» Қирғизистонга автомобиль ва тижорат ускуналарини экспорт қилмоқда. Ушбу ҳамкорлик икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга қизиқиш уйғотди. Натижада, Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасида қўшма лойиҳани амалга ошириш истаги пайдо бўлди.

«Ўзавтосаноат» Қирғизистондаги ҳамкорларга чуқур ҳурмат ва ишонч учун самимий миннатдорчилик билдиради.

Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: