13:38 | 03.06.24

                       

Вилоятликларни ҳақорат қилган қиз ушланди

«Шунча молларнинг ичида битта чиройли бўлиб туришимни қаранглар». Вилоятликларни ҳақорат қилган 2003 йилда туғилган қиз ушланди (видео).

Вилоятликларни «мол», «исқирт», «ҳарип» ҳамда уятсиз сўзлар билан камситган аёл қамалди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум қилинишича, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари жараёнида видеодаги аёл 2003 йилда туғилган Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Уйсозлар 2-тор кўчасида яшовчи Р.Р. эканлиги аниқланган.

Фуқаро Р.Р. Яккасарой тумани ИИО ФМБ мамурий биносига келтирилиб, унга нисбатан содир этган ҳатти-ҳаракатлари юзасидан МЖтКнинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 286-моддаси (Маъмурий йўл билан ушлаб туриш) тартибида ИИО ФМБ ВСХга жойлаштирилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: