15:22 | 30.03.23 584

Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради

Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида энергетика ва савдо соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама шартномалар имзоланди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ташкилий кўмагида 2023 йилнинг 29 март куни Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида энергетика ва савдо соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама шартномаларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Вазирликнинг хабар беришича, тадбирда Ўзбекистон томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда Энергетика вазирликлари раҳбарияти, Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари раҳбарлари, Хитой томонидан ҳудудлар раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат йирик компанияларининг 40 дан ортиқ вакиллари иштирок этган.

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Huadian Xinjiang Power компанияси бошқаруви раиси Хан Сун Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станциялари қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Бундан ташқари, имзоланган ҳужжатлар қаторида савдо, қайта тикланувчи энергетика соҳасида ҳамкорлик меморандумлари ҳамда Тошкент вилояти ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш бўйича келишувлар бор. Битимларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида биргаликда тегишли чоралар кўриш масалалари ўз ифодасини топган.

Бундан ташқари, тадбир доирасида иштирокчиларни ҳар икки ҳудуднинг инвестициявий салоҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида иккала томон ҳам тақдимотлар ўтказди.

Маросим якунида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган соҳаларда биргаликда олиб борилаётган ишларни фаоллаштиришга содиқлик билдирилди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 786
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 807
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 493
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 411
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1090
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 892