16:54 | 26.12.23

                       

Янги йил табриклари 2024

Янги йил хақидаги энг самимий ва ўзига хос табрикларни ота-онангиз, яқинларингиз, севгилингиз, хамкасб ва курсдош дўстларингизга юборинг.

Янги йил яқинлашиб қолиши билан ҳамма яқинларимизга табриклар йўллаймиз. Уларни байрам билан қутлаб, илиқ сўзларимизни юборгимиз келади. Aгар сиз яқинларингизга энг самимий сўзларни юбориш осон ва қулай бўлишини истасангиз тайёр табриклардан фойдаланинг.

Bugun.uz  сизга янги йил учун тайёр табриклар жамланмасини тақдим этади.

Мавзуга доир: Янги йил шеърлари

1. «Янги йил» байрами билан табриклаб, Сиз учун ушбу йил умидли ва баракали йиллардан бири бўлиб қолишида хамда ушбу йилда улкан муваффаққиятларга эришишингизда тилакдошмиз. Хаётингиз доим мазмунли ва қизиқарли бўлсин. Бахтли лахзаларда хамиша оила хамда дўстлар даврасида бўлишингизни тилайман. Чексиз бахт, саломатлик ва барака сизни тарк этмасин!

2. «Янги йил» байрами билан барчангизни чин қалбимдан муборакбод этаман! Сизларнинг хаётингизда хам ушбу байрам рамзига айланган ижобий янгиланиш холатлари содир бўлишида тилакдошман! Хонадонингизга битмас-туганмас бахт-саодат ва қувонч ташриф буюрсин. Дастурхонингизда доимо тўкин-сочинлик хукмрон бўлсин!

3. «Янги йил» байрами билан Сизни чин кўнглимдан муборакбод этаман! Ушбу байрам Сизга кўпдан — кўп омадли лахзаларни ва  бахтли онларни хадя этсин. Барча эзгу орзу-умидларингизни руёбга чиқсин! Хурсандчилик ва бахт-иқбол туйғулари Сизни асло тарк этмасин!

4. Юртимизга кириб келаётган «Янги йил» байрами муносабати билан Сизга келгуси ишларингизда хамиша омад кулиб боқишига тилакдошмиз! Бу йилда ҳам яқин инсонларингизнинг мехр-оқибатларидан мушарраф бўлиш бахти насиб этсин. Оилангизда хар доим тинчлик-хотиржамлик, ўзаро мехр-оқибат туйғулари хукмрон бўлсин!

5. Хурматли қадрдон дўстларим! Сизларни «Янги йил» байрами муносабати билан чин юрагимдан муборакбод этаман. Сизларга бу йилда янгидан-янги муваффаққиятлар, ижобий ўзгаришлар ва омад ёр бўлишини астойдил тилаб қоламан. Барча келгуси ишларингизда хар қандай тўсиқларни мардонавор йенгиб ўтиб, эзгу мақсадлар сари дадил қадам билан боришингизни ва омад калити хамиша чўнтагингизни тарк этмаслигини тилаб қоламан! Хамиша соғ-саломат бўлинг, лабингиздан кулгу аримасин!

Мавзуга доир: Янги йил тарихи

6. 2024 йилда шундай бахтли булинки, бахтдан қочиб омадга қоқилинг, қувончга суяниб туриб шодлик суқмоқларидан юринг, чарчаганда мехр чашмасидан, омад булоғидан сув ичиб хаёт йулларида хушнуд давом этинг. 2024 йилда қадрингиз нондек азиз, қалбингиз қордак нафис булсин, хаётда шундай яшанг!

7. Яқинлашиб келаётган 2024 йилда!!! Уйингизга бахт ва фаровонлик тилайман, оилавий бахт ва ҳамжиҳатлик сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Доим Aллоҳнинг назарида бўлинг. Дастурхонингизга файзу барака тўлсин. Юртимиз тинч  бўлсин. Умрингиз узоқ ва фаровон бўлсин. Барча самимий тилакларим сизга.

8. Салом ходимлар!
Мана 2024 йилнинг охирги ҳафталари, кунлари, дақиқалари ва сониялари….
Келгуси йилда сизларга ҳаётингизнинг энг омадли,унумли,сермазмун йили бўлишини тилаб қоламан. Касбий мувафаққиятлар сизни йил бўйи тарк этмасин. Умрингиз узоқ бўлсин! Соғ саломатликда ишингизни куч ва қувват билан давом эттиринг!

9. Салом Онажон сизни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклайман!
Умрингиз узоқ сермазмун бўлсин ҳечқачон ғам ва дард кўрманг. Сизни йиллар оша ҳам ҳамиша ёнимда қолишингизни ҳоҳлайман. Қувончимизни кўриб юринг Онажон!

10. Aзиз Дадажон, сизни янги йил байрами билан табриклайман! Ҳардоим соғ саломат ва ёш бўлиб юринг! Йиллар ўтаверсин лекин сизни ёшингиз улғайса ҳам жисмингиз қаримасин! Сизга янги йилда дунёдаги барча яхши тилакларни илиндим! Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!

Мавзуга доир: Янги йил расмлари