11:37 | 26.12.23

                       

Янги йил шеърлари 2024

Янги йил хақида болалар ва катталар учун энг сара шеьрлар тўпламидан фойдаланинг.

Янги йил байрами яқинлашиши билан ўқув юртлари, мактаб ва болалар боғчаларида тадбирлар бошланади. Болалар шеърларни ёд олиб ота оналари-ю, бобо бувиларига ҳам айтиб беришади.

Bugun.uz Янги йил учун шеърлар жамланмасини тўплади

Қорбобо қопи

Орқамда қопим катта,

Унда бордир, албатта.

Ширин кулча, ёнғоқлар,

Конфет-у ўйинчоқлар.

Улашаман сизларга,

Доно ўгил-қизларга!
***

Янги йилимиз

Орзиқиб кутилган азиз меҳмондек

Ташриф буюрмоқда Янги йилимиз.

Қалбимиз ёришиб нурли осмондек,

Гўзал ҳис-туйғуга тўлар дилимиз.

Янги йил кутмоқлик эзгулик тилаб,

Улуғ аҳд саналур ҳар хонадонда.

Шодон чеҳраларда гул очар ханда.

Орзулар мазмуни – тинчлик, омонлик,

Гулзордек яшнасин она-юрт боғи.
***

Қорбобожон қорбобо
Қорбобожон қорбобо
Совғалари бор бобо.
Агар қопи бўлмаса,
Лўлилардай хор бобо.
Тезроқ келиб қорбобо,
Янги йилни бошлаб кет.
Қорқизингни бир ойга,
Бизни уйга ташлаб кет.

***

Мавзуга доир: Янги йил расмлари

Янги йил кечаси Муҳаммад Юсуф
Кўнгил маюс тортди йилнинг сўнггида,
Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор.
Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида,
Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор.
Қирқинчи қасрмга ўтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?..
Баҳорим еткудек қўлим узатсам,
Етолмай дилимни не деб юпатсам.
Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу —
Кулиб кузатсамми, йиғлаб кузатсам…
Дардим жим ичимга ютсамми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?
Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ,
Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ.
Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда,
Кўзда табассум – у киприкда титроқ.
Мен ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?
Янги йил,
Келавер қандай келсанг ҳам,
Кимлар етди сенга, кимлар етмади.
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.
Қулоғингга бир гап айтайми, энди,
Кечаги ёшлигим эртакми, энди…

***

Мавзуга доир: Янги йил тарихи

Янги йилда
Янги йилда янги бахт.
Янги қувонч хам омад.
Ойланггизга тинчлигу.
Чўнчагизга даромад.
Яқинларизга қувонч.
Бир биримисга ишонч.
Мехир тўлган кўзлару.
Дойим елкадош суянч.
Мехирга тўлган кўзлар.
Бир биридан ширин сўзлар.
Дунё канали дунё бўйлаб.
Ўз мухлисларин излар.
***
Келди мана янги йил
Келди мана янги йил
Соғинтириб дилларни
Доим баҳтга тўлдиринг
Соғинган кўнгилларни
Юзингиздан табассум
Аримасин сира ҳам
Қутлайман чин қалбимдан
Байрамингиз билан ман
Бир четга суриб ғамни
Қувинг дилдан аламни
Сизни табриклай дея
Қўлга олдим қаламни
***

Янги йил арчаси
Бунча ҳам чиройлисан,
Ям-яшилсан ҳар қачон!
Янги йилнинг кўркисан,
Севимлисан, арчажон.
Қиш бобонинг уйида
Азиз меҳмон — кўкламсан.
Бугун унинг тўйида
Айниқса соз — кўркамсан.
Кўйлагингга жуда кўп
Зар тугмалар тақилган.
Шохларингда қизил, кўк…
Лампочкалар ёқилган.
Бўйим етмас шохингга,
Лекин, эй арчажоним!
Табелимда бор сенга
Атаб тизган маржоним!
Сенга деб тизган маржон
Аъло баҳоларимдир.
Кел, тақиб қўяй, арчам,
Шохларингни эгиб тур.
***

Хуш келибсан янги йил

Хуш келибсан,элимизга,Янги йил,

Зиё сочгин йўлимизга,Янги йил,

Зафар келтир, тинчлик,омонлик,

Қувонч келтир,элимизга,Янги йил!

Янги йил ҳақида қисқа шеърлар

Келди янги йил

Яна кулиб келди Янги йил,

Қордек оппоқ орзулар бисёр,

Эзгуликка йўғрилган қалблар,

Давра қуриб айтайлик алёр!
***

Янги йилимиз

Орзиқиб кутилган азиз меҳмондек

Ташриф буюрмоқда Янги йилимиз.

Қалбимиз ёришиб нурли осмондек,

Гўзал ҳис-туйғуга тўлар дилимиз.

Янги йил кутмоқлик эзгулик тилаб,

Улуғ аҳд саналур ҳар хонадонда.

Шодон чеҳраларда гул очар ханда.

Орзулар мазмуни – тинчлик, омонлик,

Гулзордек яшнасин она-юрт боғи.
***

Янги йил тонгги

Пок қалбли инсонни қутлаб — эъзозлаб,

Бахтли тонг отмоқда – ЯНГИ ЙИЛ тонги.

Келажак мехри-ла дилларни созлаб,

Хусункор янграйди хаёт оханги.
***

Янги йилда аъло ўқийлик

Мана бугун хайр хўш,

Қилажакмиз сен билан.

Янги йилда ўқийлик

Фақат “тўрт-у” “беш” билан.
***

Янги йилда аъло ўқийлик

Мана бугун хайр хўш,

Қилажакмиз сен билан.

Янги йилда ўқийлик

Фақат “тўрт-у” “беш” билан.

***

Янги йилни кутамиз

Сизни кутади Ватан,

Кутар ёруғ Истиқлол.

Болалар очиб дилни

Китайлик Янги йилни.

 

Янги йилни қутлаймиз

Янги йилнинг совғаси,
Безатилган арчаси.
Биз ашула айтамиз,
Янги йилни қутлаймиз.
Лай-лум, ла-ла-лум,

Янги йилим – яхши йилим

Хуш келибсан Янги йилим.

Йилдан-йилга Яхши йилим.

Мактабимда Ўз сафимда

Қувнаб-қувнаб Олдим билим.

Байрам тўйинг Қўшиқ куйинг,

Очар доим Баҳри дилим.

Янги йилим -Яхши.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: