11:14 | 23.12.23

                       

Янги йил ҳақида. Янги йилни нишонлаш тўғрими?

Янги йил ва Роджество, Санта Клаус ва насроний авлиёси ҳамда Советлар яратган «байрам арчаси» ҳақида маълумотлар

Ҳар йили декабр ойида янги йил байрамига тайёргарликлар бошланади. Расмий байрам ҳисобланган янги йил ҳар йили декабр ойининг сўнгги кунида нишонланади.

Янги йил безатилган арчаси
Фото:Alltime

Сиз болалар севиб нишонлайдиган янги йил байрамининг келиб чикиш тарихи, дунёнинг қайси бурчагида қандай нишонланишини биласизми? Bugun.uz сизга бу ҳақда энг қизиқ маълумотларни тўплади.

Янги йил тарихи

Янги йил байрами ҳақидаги энг қадимги маълумотлар милоддан аввалги 2000 йилга бориб тақалади. Қадимий Месопотамияда янги йил баҳорда, кун билан туннинг тенг кечадиган кунида, март ойининг ўрталарида янги ой чиқишидан биркун олдин нишонланган. Улар кун ва туннинг тенглигидан сўнг янги йил бошланади ва уни байрам, тантана билан кутиб олиш керак деб хисоблашган.

Кадимий Месопатамия
Фото:AllTime

Қадимий Оссурияда ҳамда мисрликлар, финикияликлар ва форслар учун ҳам йил боши кузги тенгкунликларда (21 сентябр) қадимги юнонлар учун эса қишки куннинг (21 декабр) бошланиши билан нишонланган. Рим республикаси календарига кўра, йил 1 мартда бошланган, аммо милоддан аввалги расмий сана милоддан аввалги 46 йилда Жулиан календарида кўра  1 январ деб белгиланган.

Мавзуга доир: Янги йил табриклари

Жулиан календари
Фото:Pixsels

Илк ўрта асрларга келиб Европада 25 мартни янги йил бошланиши деб ҳисоблашган. 1582 йилда Рим-католик черкови томонидан қабул қилинган Григориан тақвими 1 январни Янги йил нишонланадиган кун сифатида тиклади ва Европанинг аксарият мамлакатлари аста-секин шунга эргашди:

• Шотландия 1660 йилда;
• Германия 1700;
• Англия 1752 йил;
• Россия 1918 йил.

Янги йил байрами дунё бўйлаб

Ҳозирги кунгача янги йил байрамини қачон нишонлаш бу ўша мамлакат ёки миллат амал қиладиган тақвим турига боғлиқ. Масалан ой тақвимидан фойдаланадиган мамлакат ёки дин вакиллари йил бошланишини 1 январда эмас,  бошқа кунларда нишонлашади. Яҳудийлар диний тақвимида йил бошланиши 6 сентябрдан 5 октабргача бўлган.

Мусулмон таквимида  бир йилда 354 кун бор ва янги йил Муҳаррам ойида бошланади

Хитойда Янги йили расмий равишда феврал ойининг бошида нишонланади. Бошқа Осиё маданиятлари бу кунни йилнинг турли вақтларига белгилашган. Ҳиндистоннинг жанубида янги йилни қишки кун тўхташида нишонлайдилар.

Тибетликлар эса бу кунни феврал ойида, Таиландда эса март ёки апрел ойларида нишонланади.Японлар 1-3 январ кунлари уч кунлик таътилга чиқишади. Григориан календарига амал қилмайдиган мамлакатларда эса Янги йил кунлари бошқача.

Масалан:

• Ғарбий Австралия — Мурадор аборигенлари 30 октябр;
• Камбоджа — Камбоджа Янги йили 13-15 апрел;
• Шри-Ланка — 13 апрелда Шри-Ланкада Янги йил;
• Хитой — Хитой Янги йили 21 январ ва 20 феврал;
• Ҳиндистон — Гужарати Янги йил октябр ойининг ўрталаридан ноябр ойининг ўрталарига қадар.

Праваславлар янги йили
Фото:tsargradtv

 Рождество ва Янги йил фарқи

Кўпинча одамлар орасида янги йил байрами билан Ҳристиан дини вакилларининг диний байрамини адаштириш, таққослаш кузатилади.

Аслида эса, Янги йил байрами ва Рождество ўртасида катта фарқ бор

Янги йил тақвим йилининг тугаши ва янги йилнинг бошланишини англатади. Рождество эса 25 декабрда Исо Масиҳнинг туғилган кунини нишонлаш учун нишонланадиган диний байрамдир. Биз 31 декабрда нишонлайдиган тақвимий ва расмий янги йилга эса бу диний байрамнинг умуман алоқаси йўқ.

Ўрта асрларда Европада Рождетство байрами
Фото:Parade

Фақатгина ҳар иккала байрам ҳам қиш фаслининг декабр ойида нишоналанади. Рожетство байрами милодий 350 йилда Папа Юлий I таклифи билан 25 декабр санасида нишонланадиган бўлди. Ҳристиан ақидаларига кўра, бу кундан кейин қуёш кундан кунга ёрқинроқ бўлиб, Исо Масиҳ гўдакликдан боқийликка етишган кун деб ишонишган.

Санта Клаус
Фото:Britannica

Шу куни арча дарахти безатилиб, атрофида дуолар ўкилади. Санта Клаус болаларга совғалар олиб келади.

Санта Клаус образи Синт Николай исмли насроний авлиё билан боғлиқ

Ривоятларга кўра авлиё қадимги даврда ёрдамга муҳтож, етим болаларга агар уларнинг ҳулқи яхши бўлса совғалар, ширинликлар улашган. Бу анъана кейинчалик Санта образига кўчиб, болаларни яхшиликка ундовчи қаҳрамонга айланган. Баъзи манбааларга кўра, Қўшма Штатларга бу маданий ананани голландиялик муҳожирлар олиб кирган.

Авлие Синт Николай
Фото: national geographic

Собиқ иттифоқ Янги йили

1917 йилда Совет Иттифоқи ташкил этилганидан сўнг давлат атеизми ҳақидаги марксистик-ленинистик таълимотга мувофиқ, советларнинг динга қарши сиёсати натижасида бошқа диний байрамлар қатори Рождество байрамини нишонлаш ҳам тақиқланган эди.

Атеистлар лигаси мактаб ўқувчиларини бошқа насроний байрамлар билан бирга Рождество анъаналарига қарши кураш олиб борди.

Рождетсва ўрнига ҳар ойнинг 31 санасида янги йил байрами ўтказилган

Анча йилларгача арча дарахтини безатиш ҳам тақиқланган эди. Аммо 1935 йилдан бошлаб Рожетство арчаси эмас балки мутлоқо янгиланган Янги йил байрами арчаси ясатиладиладиган бўлди. Совет давридан бошлаб бу байрам диний байрам эмас, балки дунёвий байрамга айлантирилди.

Сталин янги йил байрамида
Фото:Russiabeyond

Янги йил арчаси тарихи

Рим папаси Иоанн Павел 1982 йилда Ватикан арчасини ясаш одатини киритган. Баъзилар дастлаб Рим-католик черковининг марказида бу дарахтнинг туриши ўринсиз деб маъқулламаган бўлсалар-да, Ватикан Рождество арчаси Ватикан Рождество байрамларининг ажралмас қисмига айланганди.

Аммо ҳозирги кунга келиб кўплаб давлатларда ҳам Рожетство арчаси Янги йил арчаси номи билан аталмоқда

2005 йилда Бостон шаҳри, Бостон Cоммонни безаш учун ишлатиладиган дарахт номини «Рождество» дарахти эмас, балки «Байрам дарахти» деб ўзгартирган.

Янги йил ҳақида шеърлар

Кремл майдонида арча.
Фото:Wbez

Янги йилга етдик

Майлига ҳовлимиз қорга тўлса ҳам.
Арча атрофида барчамиз масрур.
Майлига қорбобо сохта бўлса ҳам.
Янги йилга етдик Худога шукур.
Эски йилда қолсин, гина-ю кудрат.
Хафалашган дўстга кўрсатинг ҳурмат.
Ҳаёт оғир қадам ташлаган фурсат.
Янги йилга етдик Худога шукур.
Эски йилда қолсин барча дардимиз.
Эски йилда қолсин армонларимиз.
Янгидан куч олиб дармонларимиз.
Янги йилга етдик Ҳудога шукур.
Тинчгина диёрда, шодон-у хуррам.
Кутиб олинмоқда янги йил байрам.
Гоҳо хориб қолдик, гоҳида шахдам.
Янги йилга етдик Худога шукур.
Оппоқ қушга ўхшар янги йил
Оппоқ қушга ўхшар янги йил,
Қанотлари пар каби майин.
Неларнидир соғинар кўнгил,
Соғинч ортар йил ўтган сайин.
Уй тўрида қадрдон арча,
Қадрдондир ўйинчоқлар ҳам.
Фақат ўзим безагим келар,
Қизғонаман уни ҳаммадан.
Соғинаман болалигимни,
Юрагимда армонлар хил-хил.
Бергим келмас уни ҳеч кимга,
Болаликни қизғонади дил!

Ҳудога шукур

Майлига ҳовлимиз қорга тўлса ҳам.
Арча атрофида барчамиз масрур.
Майлига қорбобо сохта бўлса ҳам.
Янги йилга етдик Худога шукур.
Эски йилда қолсин, гина-ю кудрат.
Хафалашган дўстга кўрсатинг ҳурмат.
Ҳаёт оғир қадам ташлаган фурсат.
Янги йилга етдик Худога шукур.
Эски йилда қолсин барча дардимиз.
Эски йилда қолсин армонларимиз.
Янгидан куч олиб дармонларимиз.
Янги йилга етдик Ҳудога шукур.
Тинчгина диёрда, шодон-у хуррам.
Кутиб олинмоқда янги йил байрам.
Гоҳо хориб қолдик, гоҳида шахдам.
Янги йилга етдик Худога шукур.

Қ О Р П А Р ЧА

Эшик қоқиб келмоқда,
Безайман энди арча.
Шамол келиб елмоқда,
Деразамда қор парча.
Раҳмим келиб олдиму,
Қор парчани қўлимга.
Тўшагимга солдиму,
Ўраб қўйдим тўнимга.
Кейин яна арчамни,
Безаш учун уриндим.
Эритиб қор парчамни,
Тўшагимдан куйиндим.
Бундай ғамли кечани,
Олиб кетгин эски йил.
Ўтмишим қорпарчани,
Қайтариб бер янги йил.
Янги йил ҳақида кинолар

Янги йил ҳақида кинолар

Қишнинг совуқ кунларида байрам таътиллари куни, иссиқина уйингизда кино томоша қилиб, мўъжизаларга ишониб, болалигингизга қайтгингиз келиб қолса янги йил ҳақидаги фильмларни томоша қилинг. Биз сизга янги йил ҳакидаги энг яхши фильмларни тавсия қиламиз.

Бу ажойиб ҳаёт (It’s a Wonderful Life) (1946)

Бу ажойиб хаёт филми
Фото:Little white

Гринж  (Seuss’ how the Grinch stole Christmas )(2000)

Гринч
Фото:ThoughtCo

Шимолий Элспресс (The Polar Express) (2004)

Шимолий Экспресс
Фото:MUBI

Gremlins (1984)

Гремленс
Фото:Father son

Уйда ёлгиз (Home Alone )(1990)

Уйда ёлгиз
Фото:Country

 Die Hard (1988)

Die Hard
Фото:fialy

Мавзуга доир: Янги йил расмлари

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: