4:44 | 21.12.23

                       

Янги йил арчаси 2024: Тошкент шаҳридаги Янги йил арчалари қаерларга ўрнатилган?

Тошкент шаҳрида ва туманларда ўрнатилаётган Янги йил арчалари ҳақида билиб олинг

Янги йил байрами арафасида юртдошларимиз оила аъзолари ва яқин инсонлар ҳамроҳлигида байрам нишонлаш, Янги йил шукуҳини ҳис қилиш истагида тадбир ва тантаналарга ташриф буюрадилар. Янги йил арчаси ҳам Ўзбекистонликлар кўп бора қадам ранжида қиладиган масканлардан биридир.

Янги йил арчаси.
Фото: ижтимоий тармоқ

Шу боис, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2024 йилги Янги йил арчаси ва байрам тадбирлари ҳақида бир қатор маълумотлар берди.

Тошкентдаги асосий арча Ўзбекистон Миллий кутубхонаси яқинида ўрнатилади. Унга 28 декабрдан 8 январгача соат 11:00 дан 23:00 гача ташриф буюриш мумкин

Шунингдек, пойтахтнинг бошқа туманларида Янги йил арчалари қад ростлаб, бир қатор тадбирлар ўтказилади.

Жумладан:

  • Бектемир тумани: Food city мажмуаси — 28 декабр — 5 январ, соат 13:00 — 19:00;
  • Миробод тумани: «Фурқат» боғи — 28 декабр — 5 январ, соат 13:00 — 19:00;
  • Мирзо Улуғбек тумани: Марказий боғи 27 декабр — 8 январ, соат 11:00 — 22:00;
  • Мирзо Улуғбек тумани: «Янги Ўзбекистон» боғи 27 декабр — 8 январ, соат 13:00 — 19:00;
  • Мирзо Улуғбек тумани: «Локомотив» боғи — 28 декабр — 5 январ, соат 13:00 — 19:00;
  • Сергели тумани: Марказий хиёбон — 28 декабр — 5 январ, соат 13:00 — 19:00;
  • Олмазор тумани: Талабалар шаҳарчаси — 28 декабр — 5 январ, соат 13:00 — 19:00;
  • Шайхонтоҳур тумани: «Анҳор Локомотив» боғи — 27 декабр — 8 январ, соат 11:00 — 22:00;
  • Шайхонтоҳур тумани: «Tashkent city» боғи — 27 декабр — 8 январ, соат 11:00 — 22:00;
  • Учтепа тумани: «Seul Eko» боғи — 28 декабр — 5 январ, соат 13:00 — 19:00;
  • Чилонзор тумани: «Dream city» боғи — 27 декабр — 8 январ, соат 11:00 — 22:00;
  • Чилонзор тумани: Ҳумо Арена муз саройи олд майдони — 27 декабр — 8 январ, соат 11:00 — 22:00;
  • Чилонзор тумани: «Magic city» боғи — 27 декабр — 8 январ, соат 11:00 — 22:00;
  • Яккасарой тумани: «Next» савдо мажмуаси — 28 декабр — 5 январ, соат 13:00 — 19:00;
  • Яшнобод тумани: «Авиасозлар» маданият саройининг олд томони — 28 декабр — 5 январ, соат 13:00 — 19:00;
  • Яшнобод тумани: «Ашҳобод» боғи — 27 декабр — 8 январ, соат 11:00 — 20:00;
  • Янгиҳаёт тумани: «Index» савдо мажмуаси — 28 декабр — 5 январ, соат 13:00 — 19:00.

Мавзуга доир: Тошкент шаҳридаги парклар ва Тошкент шаҳридаги боғлар ҳақида билиб олинг

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: