12:00 | 03.08.23

                       

Янги рекорд: Uzum Market 1 ой ичида миллиондан ортиқ буюртмани етказди

Йил охиригача маркетплейс мамлакат бўйлаб буюртма тарқатиш пунктларини 400 тага ошириб, Uzum Market’даги товарлар ассортиментини эса 800 минг позициядан оширишни режалаштирган.

Июль ойида Uzum Market миллий маркетплейси мамлакат бўйлаб бир ой ичида 1 миллиондан ортиқ буюртмаларни етказиб бериш орқали Ўзбекистон рекордини ўрнатди — бугунги кунда маркетплейснинг тарқатиш пунктлари ва курьер орқали етказиб бериш Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги 60 дан ортиқ аҳоли пунктларида фаолият кўрсатмоқда. Uzum Market’дан товарларни етказиб бериш бир кун ичида амалга оширилади, шу тариқа мамлакат аҳолиси 5 мингдан ортиқ сотувчилардан ярим миллиондан ортиқ ноёб товар позицияларини осон харид қилиш имкониятига эга.

Фото: Uzum

Uzum Market логистика инфратузилмасини ривожлантириш туфайли йирик шаҳарлар ва кичик аҳоли пунктлари аҳолиси қулай нархларда товарларнинг кенг ассортиментини харид қилиш имкониятига эга бўлмоқда — ҳозирда Ўзбекистонда 230 дан ортиқ Uzum Market буюртмаларини тарқатиш пунктлари фаолият кўрсатмоқда.

Биз миллионлаб ўзбекистонликларнинг одатлари бизнинг кўз ўнгимизда ўзгариб бораётганини кузатиб боряпмиз — ва агар бир йил олдин шопинг бозорда айланиб юриш билан боғлиқ бўлган бўлса, бугунги кунда Uzum Market мамлакат аҳолисининг қалби ва смартфонларида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб турибди. Бир йилдан камроқ вақт ичида биз Ўзбекистон бозори учун улкан инфратузилма қурдик ва уни кенгайтириб боряпмиз. Сентябрь ойида 18 минг квадрат метр майдонга эга янги омборимиз ўз фаолиятини бошлайди ва келгуси йилнинг бошида биз биринчи навбатда Ўзбекистондаги энг йирик логистика марказини ишга туширамиз. Бу мамлакатнинг оддий аҳолиси учун нимани англатади? Улар юз минглаб маҳсулотлардан танлашлари ва эртаси куни буюртмаларини олишлари кафолатланган. Ҳатто 10 минг кишидан кам аҳолиси бўлган аҳоли пунктларида ҳам, — дейди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов.

Июль ойида Uzum Market миллий маркетплейси мамлакатдаги энг йирик бўлган 150 минг квадрат метр майдонга эга логистика маркази қурилиши бошланганини эълон қилди. Йил охиригача маркетплейс бутун мамлакат бўйлаб буюртма тарқатиш пунктлари тармоғини 400 тагача кенгайтиришни ва шу билан бирга Uzum Market’даги товарлар ассортименти 800 минг ноёб товар позициясидан оширишни режалаштирмоқда.


Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: