17:57 | 07.02.24
Япония 1000 нафар икки хил соҳа вакилларини ишга таклиф қилди. Ойлик бирида 1500, бирида эса 1100 АҚШ долларидан бошланади.
Фуқаролар Японияга қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишга таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қурилиш соҳасида (кафель териш, опалубка, қурилиш ҳавозаларини ўрнатиш) ойлик маош 1500 АҚШ долларидан бошланади (Япония иенасида тўланади).
Ишлаб чиқариш соҳасида (мебелсозлик) ойлик маош 1100 АҚШ долларидан бошланади (Япония иенасида тўланади).
Фуқаролар иш берувчи билан суҳбат асосида ишга қабул қилинади. Танлов куни ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Рўйхатдан ўтиш ҳар бир соҳа бўйича 1000 нафар номзодга етганда тўхтатилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: