22:43 | 05.02.24

                       

Япония ўзбекистонлик мутахассисларни вақтинча ишга жойлаштириши мумкин

Япон компанияси директорининг айтишича, ҳозирги кунда мамлакатнинг барча ҳудудларидаги қурилиш ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларига техник стажорлик дастури доирасида қатор давлатлар вакиллари ишга жалб қилинган.

Ташқи меҳнат миграция вакиллари ва Япониянинг «Business Plaza Cooperative» компанияси директори Масахиро Андо ўртасида видеоконференсалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.

Онлайн мулоқот чоғида ташқи меҳнат миграцияси йўналишида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, техник стажор ва малакали ишчилар дастури доирасида Ўзбекистондан Японияга меҳнат ресурсларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Япон компанияси директорининг айтишича, ҳозирги кунда мамлакатнинг барча ҳудудларидаги қурилиш ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларига техник стажорлик дастури доирасида қатор давлатлар вакиллари ишга жалб қилинган.

Шунингдек, келгусида ўзбекистонлик мутахассисларни техник стажор ва малакали ишчи дастури бўйича Японияга вақтинча ишга жойлаштириш режалари борлиги маълум қилинди.

Учрашув якунида меҳнат миграцияси соҳасида яратилган имкониятлар билан яқиндан танишиш ва меҳнат миграция соҳасида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида «Business Plaza Cooperative» компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини уюштириш тўғрисида келишиб олинди.

Маълумот ўрнида, 2024 йилда Жанубий Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар ўзбекистонлик танловларга жалб қилинади. Йил давомида Жанубий Кореянинг E-9 ва бошқа ишчи визалари асосида танловлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. 2024 йилнинг 8-14 февраль кунлари мамлакатда ишлаш истагида бўлган номзодлар учун рўйхатдан ўтиш амалга оширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: