21:57 | 11.11.23 843

Японияда вулқон отилишидан сўнг янги орол пайдо бўлди — фото

Орол ўтган ой охиридан бери кузатилаётган сув остидаги вулқон отилиши натижасида Токиодан 1200 километр жанубда вужудга келган.

Хориж нашрларининг ёзишича, ўтган ой охиридан бери сув остидаги вулқон отилиши натижасида Токиодан 1200 километр жанубда жойлашган Ивото ороли яқинида кичик янги орол пайдо бўлган. Токио университетининг Зилзила тадқиқотлари институти доценти Фукаши Маэно ҳам октябр ойида Тинч океанидаги Ивото ороли ва диаметри 100 метрга яқин тошли оролдан 1 километр узоқликда фреатомагматик отилишлар содир бўлганини тасдиқлаган.

Фото: Kyodo News

Kyodo News нашрининг самолётдан туриб, шу йилнинг 30 октябр санасида олган суратида тасвирга тушган Тинч океанидаги илгари Иво Жима номи билан машҳур бўлган Иводото ороли яқинидаги сувлардан буғлар кўтарилган. Паром яқинида эса диаметри 100 метр бўлган янги орол кўринган.

Маэнонинг сўзларига кўра, магма ва денгиз сувининг ўзаро таъсири натижасида пайдо бўлган отилишлар пайтида плюслар бир неча дақиқада кўтарилиб, 50 метрдан ошиқ баландликка юқорилаган.

«Янги орол атрофидаги сувларда пемза тошлари аниқланган ва яқин атрофдаги денгиз сувлари вулқон фаоллиги туфайли рангини ўзгартирган. Отилишлар давом этса, янги орол катталашиши кутилмоқда» деган Маэно.

Маълумот учун, у ерда 2022 йилнинг июл-декабр ойлари орасида, шунингдек, жорий йилнинг июн ойида ҳам портлашлар содир бўлган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1603
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1030
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 628
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 554
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1290
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1085