12:45 | 08.05.24

                       

Яшнободда мебель цех ёниб кетди

Яшнобод тумани Мухтор Ашрафий кўчасидаги мебель цех ёниб кетди.

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида мебель цех ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 8 май куни соат 11:25 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Мухтор Ашрафий кўчасида Мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Манзилга соат 11:30 ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, Ҳозир вақтда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Ёнғинга жами 11 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилинган.

«Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: