12:12 | 08.05.24

                       

ЮНИСЕФ Қашқадарёдаги тиббиёт марказига 100 минг долларлик жиҳозлар совға қилди

ЮНИСЕФ Қашқадарёдаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 100 минг долларлик тиббий ускуналар совға қилди.

ЮНИСЕФ Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига қиймати 100 минг доллардан ортиқ энг замонавий тиббий ускуналар топширилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, шу куни марказда учта янги гемодиализ аппарати, шунингдек, беморларга қулайлик яратиш мақсадида янги барпо этилган «Қабулхона» мажмуаси ҳам фойдаланишга топширилди.

«Ушбу тиббий жиҳозларнинг 5 таси Германияда ишлаб чиқарилган энг замонавий наркоз ускуналари бўлиб, оғир беморларда тезкор жарроҳлик амалиётларини бажаришда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, яна 5 та Вьетнамда ишлаб чиқарилган замонавий СИПАП аппарати келтирилди», – дейди марказ бош шифокори Тўлқин Расулов.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: