7:59 | 06.03.24

                       

Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди

Зафаробод туманига ҳоким этиб тайинланган Ғайрат Эшпулатов шу вақтгача Пахтакор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

5 март куни халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Унда ташкилий масала кўрилди. Сессияда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқди.

Танқидий руҳда ўтган сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев кейинги йилларда   туманда олиб борилган ишлар, ютуқлар баробарида, ислоҳотларни амалга оширишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни соҳалар бўйича бирма-бир танқидий таҳлил қилди.

Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев Зафаробод тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод — Ғайрат Эшпулатовни таништирди. Ғайратжон Эшпулатов шу вақтгача Пахтакор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Музокарада сўзга чиққанлар туманнинг янги тайинланган ҳокими билан, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидлашди. Вилоят ҳокимининг Ғайратжон Эшпулатовни Зафаробод тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: