10:34 | 16.12.23

                       

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартномани узайтирди

Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси делегацияси Тошкентга келган.

Шу йилнинг 14 декабр куни Тошкентда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исоқулов ҳамда Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси президенти Муҳаммад Ҳаниф Ҳамза янги шартномани имзолаган.

Афғонистон томони Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов билан музокараларда мамлакатдаги бизнес ва давлат идоралари дуч келаётган электр қуввати тақчиллиги ҳақида гапирган. Улар Мирзамахмудовни инфратузилма муаммоларини ҳал этишга ва етказиб бериш ҳажмини оширишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 8 ноябр куни Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Балх вилоятидаги Ҳайратон шаҳрига ташриф буюрганди. Ташрифда Ўзбекистон Афғонистон темир йўлларини модернизация қилишни бошлаши келишилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: