12:10 | 25.10.23 1840

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири вазифасидан озод қилинди

Аввалроқ унинг ўрнига Зоир Мирзаев вазир этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизматининг хабар беришича, 2022 йилнинг август ойидан бери ушбу вазифани бажариб келаётган Воитов ишдан олинган.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бундан аввал ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Воитовнинг ўрнига қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Вилоят ҳокимлиги эса мазкур хабарга раддия бериб, ҳоким айни пайтда ўз вазифаси бажараётганини маълум қилганди.

Шунингдек, ҳокимлик матбуот хизмати тасдиқланмаган маълумотлатни тарқатмасликни ҳам сўраган.

Маълумот учун, Азиз Воитов 1980 йилда Тошкентда туғилган. У 2001 йилда Тошкент молия институти, 2004 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2010 йилда эса Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Узоқ йиллар давомида банк тизимида фаолият олиб борган Азиз Воитов 2020-2022 йилларда ўша пайтдаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг биринчи ўринбосари бўлиб фаолият юритган. 2022 йилнинг 29 августида эса қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланган.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 308
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1923
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2662
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 612
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 841
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 793