18:21 | 16.12.23

                       

Ўзбекистонда мандарин нархи рекорд даражада пасайди

Аввалроқ 8 хил турдаги маҳсулот нархлари пасайгани маълум бўлганди.

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда мандаринларнинг улгуржи нархлари бир ҳафта ичида 38 фоизга тушиб кетди. East-Fruit маълум қилишича, бунинг асосий сабаби Ўзбекистон бозорига Покистон мандаринлари катта миқдорда кириб келгани бўлган.

Ўтган ҳафтада бошланган мандариннинг улгуржи нархлари пасайиши йилнинг шу даври учун энг паст даражага етган.

Мониторинг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 8 декабридан 15 декабрига қадар Ўзбекистонда мандариннинг ўртача улгуржи нархи килограмми учун 10 минг дан 8 минг сўмгача пасайган. Охирги икки ойда ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархлари ҳар ҳафта пасайиб бораётгани ҳисобга олинса, 2023 йил 20 октябрдан 15 декабргача мандариннинг ўртача улгуржи нархи 29 минг сўмдан 8 000 сўмгача тушганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 8 хил турдаги маҳсулот бўйича ноябр ойига нисбатан минимал нархлар пасайгани маълум бўлганди. Жумладан, оқ карамнинг нархи 22 фоиз, гуручнинг нархи 15,6 фоиз, қизил сабзининг нархи 10 фоиз, кунгабоқар ёғининг нархи 7,4 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 6,8 фоиз, маргариннинг нархи 6,6 фоиз, лимоннинг нархи 5,6 фоиз, лавлагининг нархи 5,1 фоизга камайган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: