14:38 | 11.01.24

                       

Ўзбекистоннинг 9 та вилояти ва Тошкент шаҳрида зилзила сезилди

Тошкент вақти билан 14:20 да Афғонистонда 6 магнитудали зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 11 январ куни Тошкент вақти билан 14:20 да (Гринвич бўйича 09:20 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 36,7 градус шимолий кенглик; 70,34 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 180 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 517 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, 279 км;
  • Фарғона вилоятида 2 балл, 428 км;
  • Жиззах вилоятида 2 балл, 439 км;
  • Самарқанд вилоятида 2 балл, 441 км;
  • Сирдарё вилоятида 2 балл, 443 км;
  • Қашқадарё вилоятида 2 балл, 466 км;
  • Андижон вилоятида 2 балл, 486 км;
  • Наманган вилоятида 2 балл, 492 км;
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 516 км;
  • Навоий вилоятида 2 балл, 575 км.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: