21:06 | 25.12.22

                       

Зеленский идораси 2023 йилда Қримни «қайтариб олиш» режалари ҳақида маълум қилди

Президент девони раҳбарига кўра, келаси йил мамлакат учун ҳал қилувчи йил бўлади

Киев Россия билан можарода ғалаба қозониб, 2023 йилда Қрим ҳудудини қайтаришни хоҳламоқда. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак The Guardian нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

«Биз ҳудудни қайтариш учун қўлдан келган барча нарсани қиламиз», — деди у.

Ермакнинг фикрича, 2023 йил мамлакат учун ҳал қилувчи йил бўлади.

Кремлнинг қайд этишича, Қрим хавфсизлиги россиялик ҳарбийлар томонидан кўрилган профилактик чоралар билан кафолатланади. Шунга қарамай, Москва бу борада Киевнинг барча чиқишларини инобатга олади.

Аввалроқ The Time журнали Владимир Зеленскийни «Йил одами» деб эълон қилгани, Зеленский Учинчи жаҳон урушини бошлашга уринишда айблангани, Зеленский урушни тўхтатишнинг 10 та шартини маълум қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: