21:51 | 22.02.24

                       

Жиззахда 37 кишидан уй қуриш учун ноқонуний пул ундирган МЧЖ раҳбари ушланди

Жиззахнинг Зафаробод туманида 24 та хонадон учун 37 нафар фуқародан пул ундирган МЧЖ раҳбари аниқланди. У қурилган уй-жойдан ташқари қўшимча равишда 13 та хонадон учун фуқароларнинг жами 303,9 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Жиззах вилояти Зафаробод туманида фуқаролардан уй қуриш учун ноқонуний пул ундирган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зафаробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «И.C.» МЧЖ томонидан «Бўстон» МФЙ ҳудудида 4 қаватли 24 та хонадондан иборат турар-жой мажмуаси қурилган бўлсада, МЧЖ раҳбари Ж.К. яна қўшимча равишда 13 та хонадон учун фуқароларнинг жами 303,9 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: