13:54 | 12.08.24

                       

Жиззахда табиатга зарар етказган фуқаро жаримага тортилди

Жиззахда табиатга қасддан зарар етказган фуқаро 8 млн жаримага тортилди.

Жиззахда дарахтни шикастлартирган фуқаро 8 миллион 500 минг жарима тўлади. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бахмал тумани Оқтош ҚФЙда яшовчи фуқаро А.Ш. Ўрмончи қишлоғида ўсиб турган дарахтга шикаст етказган.

Фото: Жиззах Экология бошқармаси матбуот хизмати

Ҳолат бўйича фуқарога Маъмурий Жавобгарлик тўғирисидаги Кодексининг 79 моддаси 1 қисми (Ўсимлик дунёси объектларини йиғиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 8 500 000 сўм миқдорида жарима қўлланди.

Аввалроқ, кўп қаватли уй қурувчи «Modern Techno» дарахтларни ёқиб юборгани маълум қилинган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: