13:51 | 31.01.22

                       

Самарқандда 53 ёшли эркакнинг юзига тепган спортчи йигит ИИБга олиб келинди

Ҳолат юзасидан вояга етмаган фуқаронинг ота-онасига нисбатан ҳужжат расмийлаштирилади

Самарқанд шаҳрида 24 январь куни йигит йўлда кетаётган маст эркакни тепиб қочгани хабар қилинганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати эркакнинг юзига тепган йигит ИИБга олиб келинганини маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, воқеа соат 19:00 атрофида шаҳарнинг Қўшчинор маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, 14 ёшли йигит Ў.А. маҳалладоши 53 ёшли Ф.Р.нинг юз қисмига тепиб, қочиб кетган.

Ҳолатни Ў.А.нинг таниши 15 ёшли Р.К. тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган. Бу бўйича Ў.А.нинг ота-онасига нисбатан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, бўлиб ўтган ҳодиса мактаб раҳбарияти иштирокида муҳокама этилди.

Қолаверса, вояга етмаган бола спорт билан шуғулланиб келгани айтилган. Видеоларда айтилганидек, йигит TikTok’чи ёки тармоқ фаоли эмас.

Ҳозирда Самарқанд шаҳри ички ишлар органи фаолятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ Навоийда 5 нафар маст эркак завод қоровулини дўппослагани ва жабрланувчи шифохонада вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: