13:30 | 19.05.24

                       

Фарғонада мактаб директори 14 ёшли қизни калтаклади

Фарғонада мактаб директори 14 ёшли қизни калтаклади. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти, Бувайда туманида 7-синф ўқувчиси ХТИДУМ директори томонидан калтакланди. Бу ҳақда Bugun.uz манбаалари хабар берди.

 

Қайд қилинишича, 2024 йил 18 май куни ижтимоий тармоқларда мактаб директори ўқувчини рўмол ўрамаслиги ҳақида огоҳлантириб, низо келтириб чиққаргани бўйича видеолар тарқалган. Бувайда туман ИИБ ҳодимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, ҳолат 1957 йилда туғилган Қ.Р. ХТИДУМ директори ва мазкур мактаб 7-синф ўқувчиси, 2010 йилда туғилган Н.М. иштирокида содир бўлган. Қизнинг отаси Қ.Р. мактаб директори хатти-ҳарактига қонуний чора кўрилишини сўради.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: