16:47 | 07.02.22

                       

Янги Зеландияда аёл эрини кимошди савдосига қўйди

Бунга эркак оиласига етарлича вақт ажратмаслиги сабаб бўлган

Янги Зеландияда Линда Макалистер исмли аёл турмуш ўртоғи Жонни оиласи билан вақт ўтказиш ўрнига балиқ овлашга кетгани учун онлайн аукционга қўйди. Бу ҳақда «Irishcentral» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, эр-хотиннинг таътилда бўлган иккита ўғли бор ва улар отасидан қўшимча эътибор олишни умид қилган. Бироқ эркак балиқ овига боришга қарор қилган. Жон вақтини тез-тез шу тарзда ўтказгани учун рафиқаси уни кимошди савдосига қўйиб, шу тариқа қасос олишни истаган.

«Эримни сотаман. Бўйи — 184 сантиметр, ёши — 37 да, фермер. Милтиқда ўқ узиш ва балиқ овлашни яхши кўради. Унинг бир нечта олдинги эгалари бўлган, аммо уни боқиб, эътибор берганларга у содиқ қолади. Қайтариб ва алмаштириб олинмайди», — дейилади кимошди рекламасида.

Таъкидланишича, эркак бундан хабар топгач, аукционни кузатишни бошлаган. У ўзини жиддий миқдорга лойиқ деб ўйлаган. Натижада энг юқори таклиф 100 Янги Зеландия доллари бўлган. Кейинроқ реклама сайт қоидалари бузилгани учун олиб ташланган.

Фото: «India TV»

Аввалроқ Янги Зеландияда эркак супермаркетда одамларга қарата ўт очганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: