14:48 | 09.05.24

                       

Қашқадарёда қизил суғур фотоқопқонга тушди

Қашқадарёда қизил суғур фотоқопқонга тушди. Қизил суғур Ҳисор тизмасида кенг тарқалган.

Ҳисор давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга қизил суғур муҳрланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Ҳисор давлат қўриқхонасининг Қизилсув участкаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга қизил суғур муҳрланган. Қизил ёки узун думли суғур Ҳисор тизмасида кенг тарқалган. Вазни 9 кг, тана узунлиги эса 37-80 смга етади. Кузатишлар натижаларига кўра қизил суғур Ҳисор қўриқхонасининг Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларида учраши аниқланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: