20:13 | 08.05.24

                       

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади. Давлат гранти талабалар учун таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади.

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали 2 босқичда оширилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Bugun.uz’га хабар берди.

Бунда:

  • соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл;
  • бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади.

Амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл эди.

Давлат гранти талабалар учун таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади.

Бунда:

  • таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;
  • ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади;
  • таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: