10:15 | 09.05.24

                       

Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди

Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди. Олимлар кучли қуёш чақнашидан огоҳлантирди.

Қуёшда C ва ундан юқори синфдаги кучли чақнашлар юз берди. Бу Ерда магнит бўронлари кузатилишига олиб келади. 

Маълум қилинишича, 8 май куни Қуёшда иккита кучли чақнаш содир бўлган. Чақнаш натижасида Ерга жуда кўп миқдордаги қуёш зарралари тушади, улар магнитосфера билан тўқнашгандан сўнг, G2-G3 синфидаги геомагнит бўронини келтириб чиқаради. Россия Коинот тадқиқотлари институти прогнозига кўра, қуёш зарралари Ерга 11 май куни етиб боради ва ўртача қувватли геомагнит бўронига олиб келади, бу жараён 13, 24, 27 май кунлари, ундан кейин эса 1 июндан 3 июнга қадар давом этиши мумкин.

Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир қилиши мумкин?

Магнит бўрони кексалар, об-ҳавога сезгир бўлганлар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликларга чалинганларга кучли таъсир қилади. Магнит бўрони салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимининг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
  • ҳолсизлик ҳисси.

Мутахассислар бу кунда инсон саломатлигидаги ўзгаришга қарши курашиш учун қуйидагиларга амал қилишни сўраган:

  • ёғли, аччиқ овқатлар истеъмол қилмаслик;
  • спиртли, энергетик ичимлик ва қаҳва ичишни чеклаш, бундай ичимликларни кўк чой билан алмаштириш;
  • кечқурун контрастли душ қабул қилиш;
  • бир хил вақтда ухлаш;
  • камроқ асабийлашиш;
  • очиқ ҳавода кўпроқ вақт ўтказиб, пиёда юриш.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: