21:18 | 24.05.24

                       

Регистон майдони ёпилди

Регистон майдони ёпилди

Регистон ансамбли фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Туризм бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамблида футзал бўйича жаҳон чемпионатининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Регистон ансамблига ташрифлар:

  • 24 май соат 15.00 дан;
  • 25 май соат 17.00 дан (Тилла-Кори мадрасаси 25 май куни кун бўйи ёпилади);
  • 26 май – кун бўйи тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича жаҳон чемпионати 2024 йил кузида Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: