23:02 | 07.06.22

                       

Ўзбекистон Украинага қиймати 1 млн долларлик инсонпарварлик ёрдами жўнатди — фото

Гуманитар ёрдам 19 тоннадан ортиқ дори воситаларидан иборат

Украина Ўзбекистондан янги инсонпарварлик ёрдамини олди. Унинг қиймати 1 миллион долларни ташкил этади, деб хабар берди Карпаторти вилоятига раҳбари Виктор Микита хабар берди.

Фото: carpathia.gov.ua

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан 19 тоннадан ортиқ дори-дармонлар самолёт орқали Словакиядаги гуманитар марказга олиб борилган, шундан сўнг Закарпатьега етказилган.

Фото: carpathia.gov.ua
Фото: carpathia.gov.ua
Фото: carpathia.gov.ua

Микитанинг таъкидлашича, ёрдам қиймати 1 миллион доллардан ошади. Бу Ўзбекистон вакиллари билан ҳамкорлик доирасидаги иккинчи юк ҳисобланади. Гуманитар ёрдам жанговар ҳаракатлар олиб бориладиган ҳудудлардаги ҳарбий шифокорларга ва ҳарбий хизматчилар даволанадиган госпиталларга юборилади.

Аввалроқ Ўзбекистон 8 апрель куни Украинанинг Карпаторти вилоятига дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат  34 тоннали инсонпарварлик ёрдами жўнатганди. Шунингдек, Ўзбекистон Афғонистонга 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдами жўнатгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: