21:57 | 18.05.24

                       

Хоразмда 220,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахслар аниқланди

Хоразмда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар жами 220,3 млн сўмлик электр энергиясини ноқонуний ишлатган.

Урганч туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ёқилғи қуйиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда туманда фаолият юритувчи «Ж.Т.О.» хусусий корхонаси масъул шахслари автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига ўрнатилган 1 дона электр қувватлаш ускунасини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 220,3 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: