20:39 | 18.05.24

                       

Тошкентда 5 ёшли бола ўрага тушиб кетди

Тошкентда 5 ёшли бола ўрага тушиб кетди. ФВВ ходимлари болани қутқариб қолишган.

ФВВ ходимлари сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетган 5 ёшли болани қутқариб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 17 май куни Тошкент вилояти Тошкент тумани жойлашган уйларнинг бирида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетиб, тизза бўғимлари букилган холда сиқилиб қолганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Дастлаб уй эгаларининг ўзлари болани ўрадан чиқариб олишга ҳаракат қилишган, аммо барча ишлар самарасиз бўлган. Шундан сўнг зудлик билан айтилган манзилга етиб борган қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ўрадан болани ҳеч қандай талофатларсиз, соғ-саломат чиқариб олиб, яқинларига топширган. ФВВ ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликни сўради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: