9:35 | 25.11.23

                       

14 ёшли қизчани фоҳишаликка мажбурлаб келган аёл ушланди

Онаси Россияда, отаси ичкиликка берилган ушбу қизча етти ой давомида турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурланган.

Болалар омбудсмани Қашқадарё вилоятида 14 ёшли қизчанинг турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлангани юзасидан 24 ноябр куни мурожаат келиб тушганини ёзмоқда.

Унга кўра, вилоятнинг Шаҳрисабз тумани, Хўжабоғ қишлоғида яшовчи фуқаро Н.А. ўзининг уйида 2009 йилда туғилган Ч.Т ни 2023 йилнинг май ойидан 15 ноябр кунига қадар мажбуран сақлаб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқага мажбурлаган.

Китоб тумани прокурори томонидан фуқаро Н.А га нисбатан Жиноят кодекснинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан (Одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан) жиноят иши қўзғатилиб, тергов гуруҳи тузилган ва тезкор равишда тергов ҳаракатларига киришилган. Ҳодиса Бош прокуратура ва Болалар омбудсманининг алоҳида назоратига олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: