14:07 | 03.01.24

                       

14 январ байрам табриги. Ватан ҳимоячилари куни байрам табриги

14 январ Ватан ҳимоячилари куни байрам табриги. Аскарлар, ҳарбийлар ва посбонлар учун табриклар

14 январ Ўзбекистонда «Ватан ҳимоячилари куни» сифатида кенг нишонланади. Бу кунда мактаблар, ОТМлар ва яна бошқа давлат ташкилотларида байрам ва тадбирлар ўтказилади.

Bugun.uz ўз муштарийларига «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган тайёр табриклар жамланмасини тўплади

1.  Ҳурматли ҳамкаблар сизларни касб байрамимиз билан табриклайман. Ватанимиз сарҳадларини мард юрак билан ҳимоя қилишда давом этинг. Қалбингизни шижоат, танангизни куч қудрат ҳечқачон тарк этмасин! Ватанимизнинг келажаги унинг мустаҳкам чегараларини ҳимоя қилаётган сиздек ҳарбийларнинг меҳнати билан чамбарчас боғлиқдир! Соғ ва саломат бўлинглар!

2. Ажойиб байрам Ватан Ҳимоячилари  куни муносабати билан барчангизни муборакбод этаман. Албатта ҳар битта эркак ўз касбига қарамасдан, табиатан ватан ҳимоячисидир. Инсониятнинг барча энг юксак  ва кучли томонларини жамлаган ҳолда, сизнинг якдиллигингизни, бир сўзлигингизни идрок ва кучингизни ва ватанингиз билан бирга оилангизнинг ишончли тиргаги ва суянчи эканлингизни қадрлаймиз. Ахир сиз Ватан Ҳимоясида Посбондирсизлар! Байрамингиз билан!

3. Сизни Ватан Ҳимиёячилари куни билан муборакбод этамиз. Сизга ишларингизда зафарлар, шахсий ҳаётингизда бахт ва соғлик, дунёдаги энг эзгу ниятларни тилаб қоламиз. Ҳар доим билакларингиздан куч-қувват аримасин, юрагингиз эса Ватан ишқида ёниб юраверсин, кўзларингиз эса доим тақдирнинг ажойиб туҳфасидан порлайверсин!

4. Азиз Oтажоним! Сизни ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман. Умрингиз узоқ бўлсин. Сиз бизни оиламизни бир умр ҳимоя қилиб келдингиз. Сиз бизни қўрғонимисиз! Сизни ҳимоянгизни кичик ватанимиз бўлмиш оиламиз доимо тинч ҳотиржам тотувликда бўлди. Сизни яхши кўраман дадажон!

5. Азиз акажон! сизни ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман! Доимо ҳозиргидек меҳрибон ва қатъиятли мард инсон бўлиб қолинг! Умрингиз узоқ ва сермазмун бўлсин! Оиламизга доимо устун бўлинг! Биз сизни яхши кўрамиз!

6. Севгилим! Сизни бугунги ватан ҳимойичалари куни байрами билан табриклайман умрингиз узоқ бўлсин. Хамиша шундай мард жасур, ота онанагиз ва ватанимизга содиқ ҳизмат қиладиган виждонли инсон бўлиб қолинг!

7. Оиламиз посбони азизим. Сизни бугунги байрам ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман. Умрингиз узоқ бўлсин.  Мен ва фарзандларимиз бахтига ҳамиша соғ саломат бўлинг. Сиз бизни ҳимоячи тиргагимиз бору йўғимизсиз! Хамиша шундай виждонли мард жасур инсон бўлинг!

8. Азиз тоғажон сизни бугунги ватан ҳимоячилари куни биолан табриклайман. Машаққатли касбингизда муваффаққиятлар тилайман. Умрингиз узоқ бўлсин ҳамиша соғ ва саломат бўлинг! Ватан ҳимояси учун сиздай мард жасур ўглонлар кўпайсин!

9. Укажоним сени бугунги ватан ҳимоячилари куни байрами билан табриклайман. Онам ва менинг бахтимга ҳамиша соғ саломат бўл! Сен бизни ишонган тоғимизсан! Мард жасур ўғлон бўлгин! Ватанимизга ҳизмат қиладиган азиз содиқ инсонлардан бўлгин онам ва мен сендан фахрланиб юрайлик!

10. Азиз касбдошим! Сизни бугунги 14 январ Ватан ҳимоячилари куни билан табрилайман умрингиз узоқ бўлсин. Хамиша соғ ва саломат бўлинг! Касбингизга содиқ мард, жасур, виждонли кадрлардан бири бўлиб, ватанимизга ҳизмат қилишдан чарчаманг! Сизга улкан зафарлар ва битмас шижоат тилайман!

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: