22:32 | 15.07.22

                       

ЙҲХХ «яшил» ва «қизил» йўлаклар бўйича батафсил маълумот берди — видео

Янги тизимдан қай мақсадда фойдаланилиши маълум қилинди

Ўзбекистондаги йўл-патруль хизмати постларида «яшил» ва «қизил» йўлаклар ташкил этилмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати транспорт воситалар ҳаракатланишини тартибга солувчи янги тизим ҳақида батафсил маълумот берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 7 июль кунидан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган «Чинор» йўл-патруль хизматининг стационар постида «яшил» ва «қизил» йўлаклар ташкил этилмоқда. Бундан кўзланган мақсад автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш ва назорат қилишдан иборат.

Қайд этилишича, «яшил» ва «қизил» йўлак тамойили 2022 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент вилояти Оҳангарон ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Наманган» йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.

Аввалроқ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ўзбекистонда ҳайдовчиликни энди бошлаганларнинг машинасида махсус белги бўлиши ҳақида маълумот берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: