8:25 | 16.02.24

                       

16 февралга об-ҳаво маълумоти

Ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Тошкент шаҳрида ҳарорат кечаси ва эрталаб +9…+11 даража илиқ бўлади, кундузи +2…+4 даража илиққача пасаяди.

Ўзбекистонда 16 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва эрталаб +9…+11 даража илиқ бўлади, кундузи +2…+4 даража илиққача пасаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -8…-13 даража совуқ, Устюртда -15…-18 даража совуққача, кундузи -3…-8 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб +7…+12 даража илиқ бўлади, кундузи +2…+5 даража илиққача пасаяди; чўл ҳудудларда кечаси ва кундузи -2…-7 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, кечга томон қорга айланиши мумкин) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб +7…+12 даража илиқ бўлади, кундузи +2…+5 даража илиққача пасаяди.

Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳавобироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7…+12 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7…+12 даража илиқ, кундузи +18…+23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб +2…+7 даража илиқ бўлади, кундузи 0…-5 даража совуққача пасаяди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: