10:17 | 20.10.22

                       

Бутун Украина ҳудудида электр энергияси таъминоти ўчирилади

Чекловлар 20 октябрь эрталабдан кечги соат 23:00 га қадар давом этади

Украина ҳудуди бўйлаб 20 октябрь куни барқарорлаштирувчи электр таъминотида узилишлар амалга оширилади. Бу ҳақда мамлакат президенти офисининг ўринбосари Кирилл Тимошенко маълум қилди.

Фото: «Smotrim.ru»

«Укрэнерго» компаниясининг қайд этилишича, бунга Россия томонидан Украина энергетика объектларига уюштирилган ҳужумлар оқибатида энергия тизимлари қувватида тақчиллик юзага келгани сабаб бўлмоқда.

«Бугун, 19 октябрь куни Украина Қуролли Кучлари билан жанг майдонида кураша олмайдиган душман яна фурқаролик инфратузилмаларига ҳужум уюштирди. Шу сабабли эртага тизимнинг барқарор ишлашида керак бўлувчи назорат қилинадиган, ҳисобланган истеъмолчи чекловларини қўллаймиз», дейилади хабарда.

Чекловлар эрталабдан кечги соат 23:00 га қадар давом этади. Қачон ва қаерда электр таъминоти узилиши вилоятларнинг электр тармоқлари операторлари сайтида эълон қилинади. Тахминларга кўра, битта ҳудудда электр таъминотининг узилиши 4 соатдан ошмайди. Шунингдек, 20 октябрдан бошлаб Украина шаҳарларида кўчаларни ёритиш тизимларига чеклов қўйилади.

Киев мэри Виталий Кличко иситиш мавсуми бошланишидан олдин дўконлар, кафе ва ресторанлар эгаларидан турли пешлавҳаларни ёритишда электр энергиясини тежашга чақирган. Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Максим Марченко корхоналарда ҳам электр энергияси узилишини маълум қилган. Николаев вилоятида эса 20 октябрь куни кўчалардаги троллейбуслар сони 60 фоизга қисқартирилади ва светофорлар ўчирилади.

Эслатиб ўтамиз, 18 октябрь куни президент Владимир Зеленский Россия томонидан амалга оширилган ҳужумлар оқибатида Украинадаги учта электр станцияга шикаст етганини маълум қилган. 19 октябрь куни яна учта энергетика объектига зарбалар берилган.

Аввалроқ Путин Украинанинг Россия таркибига қўшилган ҳудудларида ҳарбий ҳолат эълон қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: