7:07 | 17.02.24

                       

17 февралга об-ҳаво маълумоти

Айрим ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Тошкентда ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ-1 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистонда 17 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3…-5 даража совуқ, кундузи -1 даража совуқ…+1 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -11…-16 даража совуқ, Устюртда 17-20 даража совуққача, кундузи -3…-8 даража совуқ; Хоразм вилоятида кечаси -11…-16 даража совуқ, кундузи -1…-6 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ…+2 даража илиқ; чўл ҳудудларда кечаси -11…-16 даража совуқ, кундузи -3…-8 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3…-8 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ…+2 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3…-8 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ…+2 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3…-8 даража совуқ, кундузи 0…-5 даража совуқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: