21:22 | 17.05.24
18 май Халқаро музейлар куни. Туркиянинг афсонавий музейлари.
Туркиянинг афсонавий музейлари
Онадўли ўтмиш хазиналарига бой ҳудуд бўлиб, дунёнинг энг қадимги цивилизациялари ва тарихда кўплаб илкларнинг ватани бўлган. Бугун Туркиянинг қаерига борманг, бу ерлар ўзининг тарихий бойликлари билан сизни мафтун этади ва ташриф буюрувчиларга унутилмас тажриба тақдим этади.
ЮНEСКОнинг Жаҳон меросидан тортиб археология музейларига қадар бой хилма-хилликка эга Туркия маданий меросни муҳофаза қилиш ва музейшуносликни дунё миқёсида оммалаштириш мақсадида ҳар йили 18-24 май кунлари ўтказиладиган Музейлар ҳафталигининг ҳам айни вақтда манзилидир.
Туркиянинг барҳаёт маданий хазиналари
Туркиянинг кўплаб диққатга сазовор музейлари нуқтаи назаридан Истанбулнинг ўрни беқиёсдир. Турли соҳалардаги музейларга бой мамлакатнинг маданий пойтахти бўлган Истанбулда деярли барча соҳалар учун музей мавжуд. Масалан, Истанбул археология музейлари кўришга арзигулик жой.
Ушбу улкан мажмуа бебаҳо хазиналар тўпламига эга, улардан бири бинонинг ўзи бўлиб, унда кўплаб илклар мавжуд – дунёдаги энг қадимги севги шеъри, тарихдаги энг қадимги ёзма тинчлик шартномаси ва энг қадимги қонунлар тўплами, шунингдек, антик давр ҳайкаллари ва Сидон саркофаги, ноёб санъат асарлари ҳам ўрин олган. Истанбулдаги музей экскурсияларини ўз ичига олган санъат саёҳати учун Истанбул Модерн, Истанбул расм ва ҳайкалтарошлик музейи, Пера музейи ва Сакıп Сабанжи музейи ва бошқаларни зиёрат қилишингиз мумкин.
Онадўлида минтақанинг маданий ривожига ойдинлик киритиб, унчалик машҳур бўлмаса-да баъзан ижтимоий лойиҳаларга айланиб кетадиган муҳим музейлар мавжуд. Ҳатто баъзи кичик қишлоқларда ҳам Европа Кенгашининг музей мукофоти билан тақдирланган музейлар бор. Туркиянинг йирик шаҳарларида антик даврнинг қудратли шоҳлари, қадимий цивилизациялар ва эртакларнинг ёдгорликлари сақланадиган муассасалар жойлашган бўлиб, уларнинг афсоналари бугунги кун ҳикояларини шакллантиради. Мисол учун, Туркиянинг шимоли-ғарбий қисмида Чаноққалъадаги Троя музейи афсонавий Троя уруши ҳақидаги ҳикояни ва чуқур илдиз отган инсоний меросни – Гомернинг “Илиадаси” орқали бизга етиб келган ҳикояни тақдим этади. 2020 йил Европанинг энг яхши музейи ва 2020/2021 йилги Европа музейлар академияси махсус мукофоти совриндори бўлган ушбу тарихий музей Троянинг ҳаёти ва археологик тарихи ҳамда Троас минтақасида қазишмалардан топилган артефактлар орқали ўз из қолдирган маданиятларни акс эттиради.
Туркия: Дунёдаги энг катта очиқ осмон остидаги музей
Қадимий шаҳарлар ва музейларга бой бўлган Туркиянинг Эгей минтақаси бўйлаб саёҳат цивилизация тарихи бўйлаб саёҳатдир. Измир археология музейидан Бергама музейи ва Афродисиас музейидан Бодрум қалъасидаги Бодрум сув ости археология музейигача бўлган бу ерларда ҳар қадамда қадимий цивилизациялар излари, бойлик бор. Турк Ривиерасининг юраги бўлган Анталияда кенг очиқ осмон остидаги музей ва Анталия археология музейига ўхшаш шаҳарни, Анталия вилояти чегараларида жойлашган Ликия, Памфилия ва Писидиянинг учта қадимий маданий минтақаларига бағишланган санъат ибодатхонасини топасиз.
Анталия археология музейи коллекциясидаги экспонатларнинг аксарияти минтақадаги қазишмалардан олинган ва айниқса Пергеда топилган Рим даври ҳайкаллари ва музейнинг қутқарув қазишмаларидан топилган ноёб топилмалар билан дунёнинг энг муҳим музейларидан бири ҳисобланади. Анталия археология музейи 1988 йил Европа Кенгашининг Йил музейи унвонини олди.
Туркия пойтахти ва мамлакатнинг юраги бўлган Анқарада сиз ғайриоддий коллекцияни ўз ичига олган ва 1997 йилда Европада Йил музейи номини олган Онадўли цивилизациялари музейини топасиз. Палеолит даври, Кальколит даври, Эрта Бронза даври, Оссурия савдо колониялари даври, Эрта Хет ва Хет империяси даври, Фригия подшолиги, Охирги Хет қироллиги ва Урартулар қироллиги, Анқара қироллиги каби бўлимлари билан қадимги Онадўли цивилизацияларига ойдинлик киритадиган дунёнинг таниқли музейлари бор. Хеттлардан Фригияликларга қадар чуқур илдиз отган қадимий цивилизациялар ўрнашган Туркиянинг Ўрта Онадўли минтақасида Эскишеҳир, Коня, Кападокия, Невшеҳир, Чорум каби шаҳарларда ўнлаб музейлар ташкил этилган.
Мамлакатнинг жануби-шарқида дунёдаги энг катта мозаика музейларидан бири бўлган Газиантепдаги машҳур Зеугма мозаика музейи ва дунёдаги энг кенг неолит коллекцияси ва Гöбеклитепенинг нусхаси жойлашган Шанлиурфадаги Археология музейи жойлашган.
Турк археологиясининг олтин даври
Онадўли музейлар ва қадимий шаҳарлар хазинаси бўлиб, мамлакатнинг 21 та маданий мероси ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Адиямандаги Немрут тоғи, Анқарадаги Гордион қадимий шаҳри, Кападокия-Невшеҳирдаги Гўреме миллий боғи ва Чорумдаги Ҳаттуша каби кўплаб мерос объектларини мамлакат бўйлаб кўриш мумкин. Шивадаги Дивриğи Улуғ масжиди ва Дарушшифо, Эдирнедаги Селимие ижтимоий мажмуасидан Диярбакир қалъаси ва Ҳевсел боғлари маданий ландшафтигача кўплаб иншоот ва манзиллар эҳтиёткорлик билан сақланиб келинмоқда, Онадўли тупроқлари остида сақланиб қолган артефактлар интенсив археологик тадқиқотлар натижасида топилмоқда.
Маданий мероснинг барқарорлигини таъминлаш учун тарихий жойларда олиб борилган археологик қазишмалар ва реставрация лойиҳалари билан эътиборни тортган Туркия, 2024 йилни Археологиянинг Олтин Асри деб эълон қилди. Туркиядаги археологик қазишма ва тадқиқотлар сонининг жорий йил охиригача 750 тага, 2026 йилгача эса 800 тага етиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Тунги музей лойиҳаси доирасида Эгей ва Ўрта ер денгизи соҳилларидаги Троя, Эфес, Олймпос, Пҳаселис, Седре, Перге ва Аспендос каби муҳим қадимий шаҳарлар бу ёз мавсумидан бошлаб қуёш ботганидан кейин зиёрат қилиниши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: