10:01 | 14.12.22

                       

Владимир Норов АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси билан учрашди

Доналд Лу Ўзбекистоннинг минтақадаги тинчлик ва хавфсизликка содиқлигини таъкидлаган

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини қабул қилди.

Учрашув давомида давлат котиби ёрдамчиси Лу АҚШ Ўзбекистонининг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган.

Қўшма Штатлар Ўзбекистонга C5+1 дипломатик форматидаги асосий иштироки учун миннатдорчилик билдирган ва муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ва янада ривожланган ва хавфсиз Марказий Осиёни яратиш форматининг муҳимлигини таъкидлаган.

Делегациялар савдо ва инвестиция шериклигини мустаҳкамлаш ва ҳар икки мамлакатда ҳам ишбилармонлик фаолияти учун қулай шароитларни сақлашга қатъий қарор қилганини қайд этган. Шунингдек, томонлар оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, журналистларни ҳимоя қилиш ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлашни муҳокама қилган.

«Давлат котиби ёрдамчиси Лу Ўзбекистоннинг минтақадаги тинчлик ва хавфсизликка содиқлигини таъкидлади. Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг янги савдо йўлларини яратиш ва импорт ва экспорт бозорларини диверсификация қилиш, минтақавий алоқаларни мустаҳкамлашга тайёрлигини олқишлади», — дейилади хабарда.

Давлат котибининг ёрдамчиси Лу ва ташқи ишлар вазири Норов биргаликда 2023 йилда АҚШ—Ўзбекистон стратегик шериклик мулоқотини қайта чақиришга қарор қилган.

Аввалроқ АҚШ элчиси Американинг Марказий Осиёдаги Россия базаларидан фойдаланиш режаси ҳақида гапиргани, Исматилла Иргашев АҚШ элчиси билан Афғонистон масаласини муҳокама қилгани, АҚШ Ўзбекистонга ЖСТга аъзо бўлишда ёрдам бериши тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: