12:10 | 17.12.22

                       

Президентнинг 3 нафар маслаҳатчиси ўринбосарлари ўз лавозимидан озод этилди

Улар бошқа лавозимда ўз фаолиятини давом эттиради

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Президент маслаҳатчиси ўринбосарлари ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Қахрамон Қуранбаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Қаҳраман Сариев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Бундан ташқари, Умар Исмаилов Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шу билан бирга, Улуғбек Мухаммадиев давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти ҳокими Президент маслаҳатчиси этиб тайинлангани, адлия вазири Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси этиб тайинлангани, шунингдек, Алишер Усманов Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: