7:39 | 20.05.24

                       

Тошкентда сув таъминоти 2 кунга тўхтатилади

Тошкентда сув таъминоти 2 кунга тўхтатилади. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» ахборот хизмати сув таъминоти тўхтатиладиган туманлар рўйхатини эълон қилди.

Тошкентда баҳор-ёз режали-профилактика ишларини амалга ошириш сабабли 2 кун сув таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманида баҳор-ёз режали-профилактика ишларини амалга ошириш жараёнида 20 май соат 09.00 дан 21 май соат 21.00 гача баъзи жойларда ичимлик суви вақтинлалик тўхтатилади. Булар:

  • Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
    «Чингелди», «Иқтидор», «Ижодкор», «Алишеробод», «Геологлар», «Темурийлар», «Сарбон», «Гулзоробод», «Кўҳна Мевазор» маҳаллаларида, Фуқаро муҳофазаси институти, Тошкент вилоят Суд – тиббиёт экспертиза марказида, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигида.
  • Яшнобод тумани бўйича:
    «Амир Темур», «Тузел», «Ватандош», «Тонг», «Ал-Буҳорий», «Яшнобод», «Наврўзобод», «Дилбоғ», «Парвоз», «Бирлашган», «Гўзал», «Алимкент», «Донишманд», «Шоҳимардон», «Хосиятли», «Шоҳсанам», «Ойдинкўл», «Янгидавр», «Катта Янгиобод», «Янгинур», «Махмур» «Жарқўрғон», «Асалобод», «Бешбола», «Баркамол», «Бешариқ», «Фазогир», Мухтор Ашрафий”, «Аҳмад Яссавий», «Тарновбоши», «Янги қўрғон», «Нодира», «Кўксарой», «Дўстобод», «Илтифот», «Чинор», «Чўлпон», «Ширинобод» маҳаллаларида, 7 – сонли иссиқлик қозонхонаси ҳамда 21 – сонли Ёнғин хавфсизлик бўлимида.
  • Сергели тумани бўйича:
    «Учувчилар», «Қумариқ», «Чоштепа», «Жунариқ», «Авиашаҳарча», «Ноғойқўрғон»маҳаллаларида, Тошкент халқаро аэропорти, 4- сонли Автокорхона, Махсустранс корхонаси, Саадий кўчасидаги нон ишлаб чиқариш цехи, 2 – сонли шифохона, Транспорт Прокуратурасида ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати омборхонасида.
  • Миробод тумани бўйича:
    «Қорасув», «Фитрат», «Янгизамон», «Саракўл», «Тонг Юлдузи», «Иноқобод», «Темирйўлчилар», «Наврўз», «Олтинкўл», «Банокатий», «Заминобод», «Истиқлолобод», «Биродарлик», «Фурқат» маҳаллаларида, 4 ва 5 – сонли шаҳар туғруқхона мажмуаларида.
  • Янгиҳаёт тумани бўйича:
    «Янги Чоштепа», «Чоштепа» маҳаллаларида.
  • Яккасарой тумани бўйича:
    Бобур кўчаси 46/1, 46/2, 46/3, 55, 57, 59, 61, 63, 65, 67/1, 67/2, 67/3, 67/4, 67/5, 67/6, 67/7, 67/8, 67/9, 67/10, 67/11, 67/12, 69/13, 67/14, 67/15, 67/16, 67/17, 69/1, 69/2, 69/3, 69/4, 69/5, 69/6, 69/7, 69/8, 69/9, 81/1, 81/4 ,72, 74, 74б – сонликўп қаватли уйларда, Нукус кўчаси 2, 4, 6, 9, 57, 59 – сонли кўп қаватли уйларда, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 2г – сонли кўп қаватли уйда,«Тошшаҳаргазтаъминот» корхонаси, Тошкент иссиқлик электр маркази ҳамда Туман Ички Ишлар бўлимида.

«Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз» , – деб ёзди «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ ахборот хизмати

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: