12:23 | 17.12.22

                       

Хоразм вилояти ҳокими ўз лавозимидан озод этилди

У бошқа лавозимда фаолиятини давом эттиради

Президентининг фармони билан Фарход Уразбаевич Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Қайд этилишича, у Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти ҳокими Президент маслаҳатчиси этиб тайинланиши муносабаати билан лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: