16:44 | 22.12.22

                       

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 8 млрд долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди

Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон—Қозоғистон саммити якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев тарихий ҳужжатлар — Иттифоқчилик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида шартнома ва Ўзбекистон—Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартномани имзолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Марказий Осиё» Халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этиш тўғрисида, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида, Олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, 2000 йил 7 июлдаги Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома шулар жумласидан.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, стратегик ислоҳотлар, электрон савдони ривожлантириш, ўрмон хўжалиги, давлат хизмати соҳаларида меморандумлар, Тошкент ва Туркистон, Навоий ва Қизилўрда, Жиззах ва Туркистон вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харита»лари, энергетика, кимё саноати, транспорт ва логистикада лойиҳалар амалга ошириш бўйича битимлар қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф доирасида жами 8 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келгани, Қосим-Жўмарт Тўқаев «Кўксарой»да дарахт эккани ҳамда икки давлат раҳбарлари ўртасида ҳамда тор доирада музокара ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: