14:00 | 29.01.23
«Ўзбекнефтгаз» қатор конларнинг якуний заҳираларини ҳисобламоқда
«Ўзбекнефтгаз» Ўзбекистоннинг Устюрт, Бухоро-Хива, Фарғона, Ҳисор ва Марказий Қизилқум ҳудудларида нефть ва газнинг истиқболли конларини аниқлаш мақсадида геология-қидирув ишларини олиб бориш учун майдонлар ажратган, деб хабар бермоқда жамият матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, компания углеводород хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта ҳосил қилиш бўйича йиллик дастур ишлаб чиқилган. Дастур асосида геология-қидирув ишлари олиб бормоқда, ҳозирда геология-қидирув ишлари якунланган конлар асосида уларнинг заҳираларини баҳолаш ишлари бошланган. Геология департамент томонидан 2020-2022 йиллар мобайнида якуний заҳираларни ҳисоблаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида углеводород ва фойдали қазилмалар заҳиралари бўйича қуйидаги конлар Давлат заҳиралари комиссиясида тасдиқланган:
«Ўзбекнефтгаз» 2023 йилда «Ёрмоқ», «Андакли», «Шорқум», «Ўртақум», «Ижобат», «Ўртабулоқ», «Чақар» ва «Тарнасой» каби конларнинг якуний заҳираларни ҳисоблаш белгилаб олинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: