7:07 | 02.03.24

                       

2 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Аксар ҳудудларда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилади. Жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -8 даражагача пасаяди.

«Ўзгидромет» 1 март, шанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ-1° илиқ, кундузи 1-3° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, Хоразм вилоятида 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: